ОММАВИЙ ОФЕРТА


1.УМУМИЙ ТАРТИБ

1.1. Ушбу тартиб Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси асосида ишлаб чиқилган ва «ИШОНЧ ТУХФАСИ» акциясининг (кейинчалик – Акция) ўтказиш тартиби ва шартларини, ҳамда ғолибни аниқлаш ва совринни топшириш тартибини аниқлайди.
1.2. Мазкур Акциянинг ташкилотчиси “ISHONCH KREDIT SAVDO” МЧЖ Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ташкил этилган ва ўз фаолиятини юритади (кейинги ўринларда - Ташкилотчи).
1.3. Мазкур оферта шартноманинг барча муҳим шартларини ўз ичига олади ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 367-моддасига ва 369-моддасининг иккинчи қисмига (кейинги ўринларда - ЎзР ФК) мувофиқ оммавий оферта ҳисобланади. Мазкур офертада қатнашиш шартлари, ғолибни аниқлаш ва совринни топшириш тартиби, шунингдек Ташкилотчи томонидан ташкиллаштирилган «ИШОНЧ ТУХФАСИ» акциясини ташкил қилиш ва ўтказиш учун зарур бўлган бошқа шартлар баён этилган.
1.4. Акция лотерея ёки бошқа таваккалга асосланган ўйин тури эмас ва иштирокчилар Акцияда иштирок этиш билан боғлиқ бўлган мулкни хавфга қўйувчи омиллардан ҳолидирлар.
1.5. Акция иштирокчиси деб – муомала лаёқатига эга, 18 ёшга тўлган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган, ушбу офертада кўрсатилган ҳаракатларни бажарган жисмоний шахс ҳисобланади (кейинчалик Иштирокчи).
1.6. Акцияни ўтказиш ҳудуди – Ўзбекистон Республикаси.
1.7.Акция ўтказилиш даври: 2024-йил 5-майдан 2024-йил 10-августгача бўлиб ўтади;
1.8. Акция муддати тугаб, акция ғолиби аниқлангандан сўнг, ғолиб томонидан 10 (ўн) календар кун ичида қуйдаги хужжатлар тақдим қилиниши керак: паспорт ёки ID карта, солиқ суммасини Ташкилотчини хисобрақамига тўланганлигини тасдиқловчи банк хужжати/ квитанция, ютуқли электрон чипта ва шартнома нусхаси.
1.9.Совринни тантанали топшириш, ғолиб томонидан ушбу оммавий офертанинг 1.8. бандида назарда тутилан хужжатлар тақдим қилингандан сўнг, автомобилни расмийлаштириш ишлари якунлангандан кейин, 10 (ўн) календар кун ичида амалга оширилади. Совринни топширилиш муддати, совринни топшириш билан боғлик, автомобильни хужжатларини расмийлаштиш билан боғлиқ, кўзда тутилмаган ҳолатлар/муоммолар юз берган тақдирда, ўзгаради.
1.11.Ташкилотчи Акция шартларига ўзгартириш киритиш ҳуқуқини ушбу ўзгартиришларни офертанинг 6.16. бандида кўрсатилган йўл билан эълон қилиш мажбурияти билан ўзида сақлаб қолади.
1.10. Офертани қабул қилиш – Акция бўйича “ISHONCH” бренди остида фаолият юритувчи Хива савдо марказидан 4 500 000 сўм (тўрт миллион беш юз минг сўм) ва ундан юқори қийматдаги муддатли тўлов шартномалар тузиб, харид қилганлиги учун тақдим этилган SMS хабари Акция иштирокчиси гувохномаси хисобланади ва Акция иштирокчисилигини тасдиқлайди. Акция шартларининг бажарилиши, оммавий оферта шартларини сўзсиз қабул қилиниши ҳисобланади. Ушбу офертанинг амал қилиш муддати қуйида 1.7. бандда кўрсатилган Акция ўтказиш даврига тўғри келади.

2. АКЦИЯНИНГ СОВРИН ФОНДИ

2.1. Акциянинг умумий соврин фонди қуйидаги совринни ўз ичига олади:

v Chevrolet Cobalt (4-позиция) автомашинаси – 1 дона;

2.3. Ташкилотчининг соврин топшириш бўйича масъулияти юқоридаги соврин сони билан чегараланган.
2.4. Акция соврини ташкилотчи ҳисобидан шакллантирилади.


3. АКЦИЯНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ

3.1. Акция иштирокчисига айланиш учун 2024-йил 05-майдан 2024-йил 10-августгача бўлган давр ичида қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш керак:
§ “ISHONCH” бренди остида фаолият юритувчи Хива савдо марказида маҳсулот хариди учун 4 500 000 сўм (тўрт миллион беш юз минг сўм) ва ундан юқори қийматдаги муддатли тўлов шартномасини тузиш;
§ Акция ўтказилиши даврида тузилган муддатли тўлов шартномаларини бекор қилмаслик ва/ёки белгиланган суммадан паст суммага ўзгартирмаслик;
§ Акция доирасида хар бир 4 500 000 (тўрт миллион беш юз минг) сўм қиймат учун биттадан иштирокчи билети тақдим этилади. Яъни шартнома қиймати қимматлашган сари иштирокчи билети сони ва ютиш имконияти ҳам ортиб боради.
3.2. “ISHONCH KREDIT SAVDO” МЧЖ хамда “ISHONCH” бренди остида фаолият юритувчи савдо марказлари ишчилари ва уларнинг яқин қариндошлари Акцияда иштирок этиши тақиқланади.
3.3. Ҳар бир иштирокчи ўзига қулай йўл билан, мустақил равишда Акция
шартлари, Акция совриндорини аниқлаш вақти билан боғлиқ маълумотлар
билан танишиши мумкин.


4. АКЦИЯ ҒОЛИБИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ

4.1. Совриндор акция ўтказилиши даврида офертанинг 3.1. банддаги шартларни бажарган иштирокчилар орасидан аниқланади.
4.2. Барча Акция иштирокчилари ушбу Офертада шартларига розилигини, шунингдек шахсий маълумотлари (фамилияси, исми, фото сурати) Ташкилотчи томонидан реклама мақсадида, шунингдек Ижтимоий тармоқларда жойлаштирилишига розилигини билдиради.
4.3. Совриндорни аниқлаш жараёни бошланишидан аввал соврин фондини ўйнаш натижаларини олдиндан билиш имконини берадиган жараён ва алгоритмлар қўлланилмайди.
4.4. Соврин фондини ўйнаш учун Ташкилотчи томонидан ички буйруқ асосида Акцияда иштирок этмаган мижозлар рўйхатидан ёки бошқа бир фуқаролардан, камида 3 (уч) кишидан иборат Назорат Комиссияси тузилади.
Комиссия мажбуриятларига қуйидагилар киради:
- Соврин фондини ўйнаш жараёнини ташкиллаштиришга тайёргарликни назорат қилиш;
- Акция иштирокчиларининг якуний рўйхатини тасдиқлаш;
- Акция иштирокчиси томонидан Акция шартлари бузилган тақдирда уни иштирокчилар рўйхатидан чиқариш ҳақида қарор қабул қилиш;
- Акция шартларига ўзгартиришлар киритилиши ҳақида таклифлар киритиш;
- Фавқулодда вазият юзага келиш натижасида Акцияни тўхтатиб туриш ёки якунлаш тўғрисида қарор қабул қилиш;
- Ташкилотчи талабига биноан Акция ўтказиш даврида туғилган долзарб масалаларни ҳал этиш;
- Тартиб асосида Акция совринли ўйинини ўтказиш;
- Тегишли баённома тузиш йўли билан Акция ўтказилиш натижаларини тасдиқлаш ва соврин фонди ғолибини аниқлаш;
Комиссия йиғилиши кўпчилик аъзолари йиғилгандагина ваколатли ҳисобланади.
4.5. Соврин фондини ўйнаш Рандом дастури орқали, яъни тасодифий тарзда амалга оширилади. “Рандом” дастурига иштирокчилар чипта рақами киритилади ва дастур иштирокчилар орасидан тасодифий тарзда ғолибни танлайди, ва ушбу танланган чипта рақами эгаси бўлган мижоз, Акция ғолиби ҳисобланади. Ушбу жараён жонли тарзда ўтказилади.
4.6. Мижоз акция даврида тузган муддатли тўлов шартномасини акция ғолибини аниқлаш кунигача бекор қилиш ҳолати кузатилса, автоматик тарзда Акция иштирокчилари рўйхатидан чиқариб юборилади.
4.7. Соврин фондини ўйнаш натижаларига кўра Комиссия томонидан баённома тузилади ва унда Акция ғолиб ҳақида керакли маълумотлар кўрсатилади. Баённомага совринли ўйинни ўтказиш бўйича Комиссия Раиси ва йиғилишида қатнашаётган комиссия аъзолари томонидан имзо чекилади ва Ташкилотчида сақланади.
4.8. Баённомада қуйидагилар акс эттирилади:
4.8.1. Соврин фонди ўйналган жой ва вақт;
4.8.2. Совринли ўйинни ўтказиш бўйича Комиссия таркиби ҳақида маълумот;
4.8.3. Совринли ўйиннинг натижалари, ютилган соврин ва Акция ғолиби ҳақида маълумотлар.
4.9. Совринли ўйиннинг якунланганидан сўнг ўйин натижалари ва ғолиб танланганлиги хақида, ғолиб бўлган мижоз билан тузилган муддатли тўлов шартномасида кўрсатилган телефон рақамга қўнғироқ қилиш ёки СМС хабар юбориш йўл билан эълон қилинади.
4.10. Совринли ўйин якунланганидан сўнг акция ғолиби мазкур офертанинг 5.2 банди талабларини бузса ёки шартнома мажбуриятларини бажаришдан бўйин товласа, Ташкилотчи томонидан ғолиб мақомини бекор қилишга олиб келади.

5. СОВРИННИ ОЛИШ ТАРТИБИ ВА ВАҚТИ


5.1. Ғолибга совринни топшириш тантанали тақдирлаш маросимида амалга оширилади.
5.2. Ғолиб соврин кўринишида олган даромади учун Жисмоний шахсларнинг мулкнинг қийматидан олинадиган даромад солиғини шунингдек амалдаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятини олади. Даромад солиғи суммаси акция ғолиби аниқлангандан сўнг, ғолиб томонидан 10 (ўн) календар кун ичида Ташкилотчининг хисоб рақамига тўланади.
5.3. Акциянинг соврин фондидаги 1 дона Chevrolet Cobalt (4-позиция) автомобили ташкилотчининг логотипи туширилган, махсус безатилган ҳолатда тақдим этилади. Совринни ютган ғолиб автомобилдаги махсус безакларни ва ёпиштирилган логотипларни камида олти ой муддатда кўчирмаслик ва/ёки қайта жиҳозлаш ёки эҳтиётсизлик натижасида шикаст етказмаслик шарти билан қабул қилади. Шунингдек, бу ҳақида ёзма шаклда соврин ғолибидан билдиришнома олинади.
5.4. Совринни олишда ғолиб паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат тақдим этиши керак.
5.5. Акция иштирокчиси совринни олиш учун офертада кўрсатилган барча талабларни амалга ошириши шарт.
5.6. Ташкилотчининг Акция совринларини топшириш бўйича мажбуриятлари Акция Иштирокчисига унга тегишли бўлган совринни Топшириш – қабул қилиш далолатномаси асосида топширганидан сўнг лозим даражада бажарилган ҳисобланади.
5.7. Совринни қабул қилишда ғолиб иштирокчи ўз қўли билан совринни олганли ҳақида маълумотнома тўлдиради: фамилия исми шарифини тўлиқ кўрсатади, имзо чекади ва кўрсатилган ҳужжатнинг барча керакли бандларини тўлдиради. Совринни ғолиб иштирокчига Топшириш – қабул қилиш далолатномаси асосида топширилган пайтдан бошлаб, ғолиб иштирокчи ушбу совриннинг тасодифан нобуд бўлиш ёки бузилиш хавфини ўз бўйнига олади.
5.7. Совринни ғолибга тантанали топшириш маросими Ижтимоий тармоқлар орқали ёритилади.
5.8. Акция якуни бўича аникланган ғолиб иштирокчи, Оммавий офертада кўрсатилган шартларни тўлик ва белгиланган муддатда бажармаганда, даромад солиғи суммасини Ташкилотчи хисоб рақамига ушбу оммавий офертанинг 5.2. бандида кўрсатилган муддатда тўламаганда, ёки ғолибни ўзини айби билан, ғолиб элон қилингандан пайтдан бошлаб совринни 30 (ўттиз) календар кун ичида олиб кетмаганда, Акцияда ўйналган соврин бошқа иштирокчи мижозлар ўртасида қайта уйналади.
5.9. Акция совринининг сифати бўйича даъволар ғолиб томонидан тўғридан-тўғри ушбу совринни ишлаб чиқарувчисига тақдим этилади. Акция ғолибига соврин сифати билан боғлиқ ишлаб чиқарувчи томонидан берилган кафолат тақдим этилади.
5.10. Акция совринининг бутлиги ва истеъмолга яроқлилиги Акция иштирокчиси томонидан совринни қабул қилиб олишда пайтида текширилиши керак.
5.11. Акция совринининг ташқи кўриниши телевизион роликлар ва реклама материалларидагидан ташқи кўриниш жиҳатидан фарқ қилиши мумкин.
5.12. Акция соврини, Акция ғолибига топширилганидан сўнг, совринга еткизилиши мумкин бўлган ҳар қандай шикастлар учун ташкилотчи жавобгар ҳисобланмайди.
5.13. Соврин ғолибга шахсан топширилади. Акция ғолиби уни ғолиб деб эълон қилинганидан кейин келиб чиққан ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман учинчи шахсларга топшириши мумкин эмас.


6. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


6.1. Соврин эквивалент қийматда нақд пул шаклида тўланмайди ёки бошқа товарга алмаштириб берилмайди, шунингдек тўлов учун қабул қилинмайди.
6.2. Ғолибни аниқлаш ёки Совринни олиш билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятларини ғолиб учинчи шахсларга бериш ҳуқуқига эга эмас.
6.3. Акция ғолиби, совринни расмийлаштириш жараёнида аниқланган ва расмийлаштириш жараёнига тўсқинлиқ қилаётган узининг яққол ва яширин чиқимларини ўз бўйнига олади ва тез муддатда тулайди.
6.4. Акцияда иштирок этиш иштирокчининг оферта билан танишиб чиққанини ва тўлиқ розилигини билдиради.
6.5. “Акция ғолиби” деб тан олинган иштирокчи автоматик тарзда, қўшимча келишувларсиз Ташкилотчига ва/ёки унинг ваколатли вакилига ўз фамилияси, исми, отасининг исми, фотосуратини очиқ эълон қилишга, шунингдек реклама мақсадида Акцияда иштироки ҳақида реклама интервьюсини беришга, шу жумладан радио, телевидение ва бошқа ОАВларда тарқатиш учун видео ва фото суратга олиш ҳуқуқини ҳеч қандай вақт, ҳудуд чекловларисиз ва қўшимча молиявий рағбатлантиришсиз тақдим этади ва розилик беради.
6.6. Ташкилотчи Акция совринини олиш учун керак бўлган, офертада белгиланган маълумотларнинг Иштирокчи томонидан ўз вақтида ва аниқлик билан етказилмагани учун жавобгар эмас.
6.7. Акция ғолибига айланган иштирокчи томонидан оферта ўз вақтида ва тўлиқ ўқимаганлиги Ташкилотчига тегишли совринни олиш учун керакли ҳужжатларни етказишда талаб ва муҳлатларни бузилишига, белгиланган мажбуриятларни бажармасликга сабаб бўла олмайди.
6.8.Ғолиб томониданоферта қоидаларини бузилганда, совринни расмийлаштириш учун керакли ҳужжатларни Ташкилотчига етказиш муддатларига риоя қилмаганда ёки уларни умуман тақдим этмаганда, Ташкилотчи, совринни ғолибга бермаслик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
6.9. Акция Иштирокчилари томонидан Акция Тартибини бажариш вақтида Ташкилотчи ёки унинг ваколатли вакиллари иштирокчиларнинг Акцияда иштирок этиш вақтида тақдим қилинган шахсий маълумотларини Акцияни ўтказиш учун зарур йўллар билан қайта ишлаш, шу жумладан кўрсатилган маълумотларни совринни ғолибгатопширилганини тасдиқлаш мақсадларида ва иштирокчилар билан шахсий мулоқот ўрнатиш мақсадида қўллаш ҳуқуқига эгадирлар.
6.10. Иштирокчиларининг шахсий маълумотлари фақат Ташкилотчилар томонидан Акция билан боғлиқ мақсадларда ишлатилади ва Акцияга алоқаси бўлмаган мақсадларда, ҳамда учинчи шахсларга ишлатиш учун тақдим этилмайди.
6.11. Иштирокчилар томонидан Акция вақтида тақдим этилган маълумотларга нисбатан Ташкилотчи ва унинг ваколатли вакиллари томонидан махфийлик режими қўлланилади ва шахсий маълумотларнинг хавфсизлиги таъминланади.
6.12. Барча Иштирокчилар Акцияда иштирок этиш билан боғлиқ бўлган барча чиқимларни (шу жумладан чекловларсиз чиқимлар, Интернет тармоғига кириш билан уяли алоқа билан боғлиқ, ҳамда транспорт чиқимлари) тўлиқ ўз зиммаларига оладилар.
6.13. Ташкилотчи ўз хоҳишига кўра Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ тарзда ҳамда оферта асосида иштирок этиш ҳақидаги барча аризаларни бекор қилиши, шунингдек исталган шахсга Акция ўтказилиш вақтида тартибни бузганлиги учун, бузғунчи тартибда ҳаракатлар қилгани учун, Акция билан боғлиқ бирон шахсни безовта қилиш, ҳақорат қилиш, таҳдид солиш билан боғлиқ ҳаракатлар учун иштирокини давом эттиришни тақиқлаши мумкин.
6.14. Ташкилотчи Акцияда фирибгарликни олдини олиш учун қўшимча техник чекловлар киритиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Бирон бир Иштирокчи томонидан ҳаққоний бўлмаган ҳаракатлар амалга оширилгани маълум бўлса, Иштирокчи Акциядан четлаштирилади. Ташкилотчи ўзида мавжуд техник имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, амалдаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва офертага асосланиб Акцияда иштирокнинг ҳаққонийлигини баҳолайди.
6.15. Акция ўтказилгандан сўнг ғолиб барча саволлар бўйича қуйидаги телефон рақамига мурожат қилиши мумкин: + 998 73 5152222;
6.16. Агар бирор бир сабабга кўра, шу жумладан компьютер вируслари билан зарарланганлиги сабабли, автоматик банк тизимидаги, мобил алоқа тизимидаги хатоликлар сабабли, дефектлар, ноқонуний аралашув, фальсификация, техник носозликлар ёки Ташкилотчи назорат қила олмайдиган бошқа сабаб туфайли Акциянинг ҳалоллиги, ҳаққонийлиги, хавфсизлиги ёки тўғри ўтказилишига таъсир ўтказиладиган ёки бузиладиган бўлса ва Акция режалаштирилганидай ўтказилиши мумкин бўлмаса, Ташкилотчи ўз шахсий қарори асосида Акцияни якунлаши, унинг вақтини ўзгартириши ёки вақтинча тўхтатиб туриши мумкин. Ташкилотчи Акцияга тегишли барча ўзгаришлар ва бошқа информацион материаллар ҳақида реклама-информацион материалларни жойлаштириш йўли билан (реклама видео ва аудио роликлар) ижтимоий тармоқлардаги канал ва саҳифаларида:
Telegram канал: https://t.me/ishonch
Instagram: https://instagram.com/ishonchsavdouz
Facebook: https://facebook.com/ishonchsavdouz ;
ёки Ташкилотчи танловига кўра, Ўзбекистон Республикасининг миллий ёки минтақавий телеканалларидан бирида, бошқа интернет – сайтларда, Ўзбекистон Республикасининг радиостанцияларида, ташқи реклама орқали ва савдо кўнгилочар марказлардаги реклама қилиш орқали эълон қилади.
6.17. Акция Иштирокчиси ёки уни кузатиб келувчи ҳамроҳи билан совринли ўйин ёки тақдирлаш маросимига келиш вақтида юз бериши мумкин бўлган барча нохуш ҳолатлар, бахтсиз ҳодисалар ва бошқа салбий ҳолатлар учун Ташкилотчи жавобгар эмас.
6.18. Акция ўтказилиши билан боғлиқ барча баҳслар Ташкилотчи ва Иштирокчи ўртасида музокара йўли билан ҳал этилади. Агар ўзаро келишувга эришиш имкони бўлмаса, баҳс Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида Суд тартибида кўриб чиқилади.
6.19. Офертада назарда тутилмаган барча ҳолатларда Акция Иштирокчиси ва Ташкилотчиси Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосланади.

Made on
Tilda